Kasbim-faxrim

Помидорнинг ҳосилдорлик сири

Помидор сабзавотлар ичида энг кўп экилади ва истеъмол қилинади.

Пишган меваси таркибида оқсил 0,90-95%, углевод 2,6%, мойлар 0,2-2,3%,  B, D, A, C, P, PP, K ва бошқа витаминлар бўлади.  Помидорни ҳўл ҳолида, янгилигича тузлаб, сиркалаб, консервалаб, қайта ишлаб истеъмол қилиш мумкин. Бир гектардан 550-600 центнер ҳосил йиғиб олса бўлади. Помидор унумдор тупроқларда яхши ҳосил беради, ўтмишдош экинларга талабчан, ўз оиласига мансуб ўсимликлардан кейин экиш мумкин эмас, ғўза ҳам помидор учун ёмон ўтмишдош, кўсак қурти помидорни ҳам зарарлайди. Помидор полиз, дуккаклилар, бодринг, карам, илдизмевалилар ва ғалла экинларидан кейин экилса мўл ҳосил беради.  Помидорни ўз ўрнига ва картошка, қалампир, бақлажондан бўшаган ерларга экиш тавсия қилинмайди. Памидор касалланганда зарарланган баргларнинг банди пастга қараб қийшаяди.Поя ва барглардаги зарарланган жойлар яшил, намлик билан тўйинган ноаниқ шаклдаги йирик доғлар кўринишига эга бўлади. Мазкур доғларнинг ўлчами ортиб боради, жигарранг тусга киради ва қоғозсимон бўлиб қолади. Мевалардаги зарарланган жойлар эса қаттиқ ноаниқ шаклдаги катта жигарранг-яшил доғлар кўринишида ифодаланади. Мевадаги бундай зарарланган жойнинг юзаси дағал, мойсимон кўринишда бўлади.

Касалликнинг ривожланиш шароитлари:

Касалликни қўзғатувчи замбуруғ ўзи чиққан ва томорқаларда етиштириладиган картошка ва помидорда, шунингдек итузумгулдошлар оиласига мансуб бегона ўтларда сақланиши мумкин. Касалликнинг ривожланишига салқин ва нам об-ҳаво қулай имконият яратади.

Мазкур касалликка қарши фунгицидлар пуркаш ва касалликнинг авж олишини башорат қилиш тизимини йўлга қўйиш унга қарши курашнинг энг самарали воситаси ҳисобланади. Помидорни картошкадан сўнг ёки картошка билан ёнма-ён етиштириш тавсия этилмайди, чунки картошка ўсимлиги кўпинча мазкур касаллик қўзғатувчисининг манбаи ҳисобланади.

Чунки бу ўсимликлар учун умумий бўлган касаллик ва зараркунандалар кўпайиб кетади. Помидор экиладиган ерлар бироз қия, сув ҳўлламайдиган бўлиши керак. Тупроқ шароитига қараб бир гектар экин майдонига бериладиган йиллик ўғит миқдори қуйидагича; 20-30 т гўнг, соф модда ҳисобида 140-200 кг азот, 140-160 кг фосфор, 60-120 кг калий. Гўнг ва фосфорнинг асосий қисмни кузги ҳайдаш олдидан, қолган қисми ва азотли ҳамда калийли ўғитлар эса ўсимликларни ўсиш даврида қўшимча озиқ тариқасида берилади.

Помидор тупроқдан озиқ моддаларни кўп ўзлаштирадиган экинлар турига киради.

Помидор кўчатлари парник ёки иссиқхонада етиштирилгандан сўнг апрел ойларида кўчат кенг пуштали эгатларга икки қатор қилиб экилади.Ўсиш даврида ўсимлик ҳолатига қараб култивация қилинади ва бир йўла озиқлантирилади, қатор оралари бегона ўтлардан тозаланади. Биринчи озиқ кўчат ўтқазилгандан 7-10 кун ўтгач, иккинчиси ўсимликларнинг ғунчалаш ва гуллаш палласида берилади ва кетма-кет суғорилади. Ер ости суви чуқур жойлашган бўз тупроқларда помидор ўсиш даврида 8-10 мартагача, ер ости суви юза жойлашган ўтлоқ ботқоқ тупроқларда эса камроқ суғорилади. Суғориш меъёри бўз тупроқларда 550-650 м3 ҳисобида 10-12 марта, ер ости сувлари яқин жойлашган майдонларда 8-10 марта суғорилади. Помидор ўсиш даврида 2-3 марта култивация қилиниб 2-3 марта ўғит берилади. Кузги тунлам, кўсак қурти помидор рневаларини зарарлайди. Биологик усулда трихограммалар қўйиш энг яхши усул ҳисобланади. Бир гектарга 2-3 кг хлорофос, 26 энтобактерин 5 кг га 0,2 кг хлорофос қўшиб сепилади. Столбур, стрик, мозайка каби вирусли касалликлари ҳам кўп учрайди. Помидор ҳосил пишиб етилгандан сўнг ҳар 3-4 кунда териб олинади.

Узоққа жўнатиш учун сал хомроқ помидорлар териб олинади.

Совуқ урган помидорлар ҳеч нарсага ярамайди, шунинг учун совуқдан эҳтиётлаб териб олиш зарур.

А. Абсаматов, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва химояси бошқармаси  бошлиғи ўринбосари

Д.Мирзақулов,

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва химояси бошқармаси ички карантин бўлими бошлиғи

Related Articles

Back to top button