Kasbim-faxrim

Қарздорга тегишли бўлган «TRACER TRKAT» русумли автотранспорт воситаcи 157 миллион сўмга сотилди

Мамлакатимизда ахолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш, тадбиркорлик субъектларини яратиш ва ривожлантириш мақсадлари учун банклар томонидан турли хил имтиёзли кредит маблағлари тақдим этиб келинмоқда. Албатда, олинган кредит маблағларини ўз вақтида қайтариш  икки томонлама тузилган шартноманинг асосий шартларидан биридир.

Тарафлар ўртасида низо келиб чиққан тақдирда ишнинг суд томонидан хал қилиниши белгилаб қўйилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг ижро варақасига асосан Термиз шаҳрида фаолият юритиб келаётган масъуляти чекланган жамиятларнинг биридан “Миллийбанк” АЖ Сурхондарё вилоят филиали фойдасига  285 миллион кредит қарздорлигини ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилиб, кредит қарздорлиги белгиланган ихтиёрий вақтда тўлаб берилмаганлиги сабабли қарздор жамиятга тегишли бўлган «TRACER TRKAT» русумли автотранспорт воситаcи хатловга олиниб, электрон-онлайн аукционсавдоларига чиқарилди ва 157 миллион сўмга сотилди.

Шунингдек, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига давлат ижрочисининг қарори билан банд солиниб, инкассо топшириқномаси ижро қилишлик учун юборилди ва натижада қарздорлик тўлиқ ундириб олинди.

Шундан сўнг, Бюронинг Термиз шаҳар бўлими томонидан қарздор жамиятга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилиниб, ижро ҳужжати белгиланган тартибда тамомланди.

Дадахон Назаров,

МИБ Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси

Related Articles

Back to top button