O`zbekiston

Тадбиркорлик субъектига оид иш тадбиркор фойдасига ҳал бўлди

2021 йил 15 июл куни Термиз туманлараро маъмурий судида аризачи  “Шоҳбекат Термиз ” МЧЖнинг мансабдор шахс Термиз шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг ижро хатини расмийлаштириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги аризасига асосан қўзғатилган маъмурий ишни кўриб чиқилиб, аризачининг шикоят аризасини қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилди.

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш бўйича қатор ислоҳотлар ўтказилди. Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳам шу ислоҳотларнинг ажралмас қисмидир.

Тадбиркорлар бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун жойлардаги судларга мурожаат этганда суд ишни қонуний кўриб чиқиб, адолатли  қарор қабул қилиши тадбиркорларнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамламлайди.

Бундан ташқари, судлар томонидан адолатли қарор қабул қилиниши тадбиркорларнинг  ҳуқуқий маданияти ошишида ҳам катта рол ўйнайди. Чунки тадбиркор суд жараёнида нафақат қонун ҳужжатлари билан танишади, балки  қонунга риоя қилиш нақадар муҳимлигини ҳам ҳис қилади.

Шунинг учун ҳар бир ишни адолатли ҳал этиш судьяларнинг зиммасидаги энг муҳим вазифадир.

Қ.Туранов, Термиз туманлараро маъмурий суди

Related Articles

Back to top button