Madaniyat

Термиз шаҳрида ота алимент эвазига уй берди

Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2021 йил 16 апрелдаги суд буйруғига асосан Ислом Тўраевдан уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилди.
Сабаби, ижро ҳужжати бўйича қарздор ота 3 нафар фарзандларининг вояга этгунга қадар бўлган алимент пулини олдиндан ҳисоблаб беришни сўраб Бюронинг Термиз шаҳар бўлимига ариза билан мурожаат қилди.
Шундан сўнг, И.Тўраев собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда давлат ижрочиси ҳисоблаб берган пул эвазига Термиз шаҳридан ер майдони 850 кв.м бўлган 4 хонали уйни фарзандларига хатлаб берди.
Ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, ижро ҳужжати белгиланган тартибда муддатидан олдин тугатилиб, И.Тўраевга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Сарвар Қўзиев,
МИБ Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси.

Related Articles

Back to top button