Madaniyat

Коррупция мамлакат равнақини барбод қилади

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармасида “Коррупция мамлакат равнақини барбод қилади” мавзусида Бюро органларида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бугунги кунда коррупция муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир.

Суҳбат аввалида Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳамид Тоғаев Давлатимиз раҳбарининг коррупцияга қарши курашишдаги муросасиз позицияси ҳамда коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг оралиқ натижалари ва унинг оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчиларига коррупцион ҳолатларга қарши курашиш борасида амалга оширалаётган ишлар борасида тайёрланган видеолавҳа тақдим этилди.

Унда прокуратура органлари ходимларининг ҳаракатларига номутаносиб бўлган хизмат ваколатларидан шахсий мақсадларда фойдаланганлиги, таъмагирлик, порахўрлик ҳолатлари акс этган.

Тадбирда иштирок этган Термиз шаҳар диний идора вакили ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, барчани бу фоний дунёда ҳалол, пок, баркамол ва етук инсон бўлишга даъват қилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад коррупция ва унинг ачинарли оқибатлари ҳақида ҳар ҳодимга етказиш ҳамда унга қарши муносиб курашиш учун билим ва кўникмаларни янада мустаҳкамлашдан иборат.

Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятдаги обрў-эътибори, авваламбор, фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир.

Шу боисдан мустақил юрт фарзандлари сифатида ҳар биримиз ватанимиз равнақи учун коррупцион ҳолатларни олдини олишга барчамиз бирдек масъулмиз.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button