Madaniyat

Савдо дўкони сотувга чиқарилди

Мамлакатимизда ахолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш, тадбиркорлик субъектларини яратиш ва ривожлантириш мақсадлари учун банклар томонидан турли хил имтиёзли кредит маблағлари тақдим этиб келинмоқда.

Албатда, олинган кредит маблағларини ўз вақтида қайтариш  икки томонлама тузилган шартноманинг асосий шартларидан биридир.

Шартнома шартлари бузилган тақдирда кредит маблағларини ундириш суднинг хал қилув қарорларига асосан мажбурий тартибда ундирилиши белгиланган.

Худди шу каби холатлардан бири Термиз шаҳрида кредит шартларини бажармаган жамиятлардан бирининг иши судда кўриб чиқилиб, иш Мажбурий ижро бюросига оширилган эди.

Термиз туманлараро иқтисодий судининг 06.05.2021 йилдаги ижро варақасига асосан Термиз шаҳрида фаолият юритиб келаётганқарздор “Асадбек Термиз Қурилиш” МЧЖ ҳисобидан жами 205 миллион 615 минг сўм кредит қарзини АТ “Асакабанк” фойдасига ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими томонидан  ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор тараф расмий огоҳлантирилган.

Бироқ, жамият томонидан берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб қарздор жамиятнинг мол-мулкларини аниқлаш ва хатлаш жараёнларига киришилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятнинг гаров мулки сифатида кўрсатилган савдо дўкони хатланиб, реализация қилиш учун онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.

Натижада, савдо дўкони «E-IJRO AUKSION» ягона электрон онлайн-аукцион савдосида 217 миллион 536 минг сўмга сотилиб, ижро ҳужжати бўйича қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ортиқча пул маблағлари жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

Бюронинг Термиз шаҳар бўлими томонидан қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилиниб, ижро ҳужжати белгиланган тартибда тугатилди.

Дадахон Назаров,

МИБ Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси

Related Articles

Back to top button