Madaniyat

Асоссиз бўшатилган тиббиёт ходими ишига тикланди

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси билан меҳнат муносабатлари мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, бош Қомусимизнинг 37- моддасида “Ҳар бир шахс меҳнат қилиши, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир” деб такидланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111-моддаси 1-қисмига кўра, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний  равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишга тикланиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Мажбурий ижро бюроси Бандихон туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2021 йил
13 сентябрдаги ижро варақаси келиб тушди.

Унг кўра Бандихон туман тиббиёт бирлашмасидан асоссиз равишда бўшатилган Раъно Худойназаровани ишга тиклаш ва мажбурий прогул учун ўртача ойлик иш ҳақи ундириш белгиланган эди.

Бюронинг туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Бандихон туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғига дархол ишга тиклаш ҳамда давлат ижрочисининг талабларини бажармаслик энг кам ойлик иш хақининг 10 баробаридан 15 баробаригача маъмурий жарима қўлланишлиги ҳақида расмий огоҳлантирилиб, қарор нусхаси билан таништирилди.

Шундан сўнг, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг “Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида”ги буйруғи бекор қилиниб, асоссиз бўшатилган ходим аввалги иш жойига тикланиши таъминланди.

Шунингдек, мажбурий прогул учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобидан иш ҳақи ундириб берилди.

Алимардон Ишназаров,

МИБ Бандихон туман бўлими давлат ижрочиси

Related Articles

Back to top button