Ота фарзандларининг таъминоти учун 81 миллион алимент тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараросудининг 2021 йил 24майдаги ижро ҳужжатига асосан Ангор туманида яшовчи И.Маматкаримов икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши муддатидан олдин якунланди.
Алиментчи ота МИБ Ангор тумани бўлимига мурожаат қилиб, вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пулларини турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда олдиндан тўлаш имконияти борлигини маълум қилди. Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси унга фарзандларининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини ҳисоблаб бергач, И.Маматкаримов 81 миллион сўм алимент пулларини нотариал идораси орқали собиқ турмуш ўртоғига расмийлаштириб берди.
Мазкур ижро ҳужжати амалда тўлиқ ижро этилганлиги сабабли иш юритувдан тугатилди ва Бюронинг туман бўлими томонидан И.Маматкаримовга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.
Баҳодир Маматалиев, Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими бошлиғи.