Hodisalar

Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси собиқ раҳбари қамоққа олинди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси собиқ раҳбари қамоққа олингани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати бу хабарни тасдиқлади .

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддалари (мансаб сохтакорлиги) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида 21 май куни вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғига Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «а, в, г» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айб эълон қилиниб, суднинг ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

«Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Маълумот учун, Комилжон Адилов 2019 йил декабрь ойида бошқарма бошлиғи этиб тайинланган эди. 2021 йилда ушбу бошқарма тугатилиб, туризм ва спорт битта тузилма остига бирлаштирилиб, умумий раҳбарлик вилоят ҳокимининг ўринбосарига юклатилганди.

«Олтин воҳа» Telegram каналининг қайд этишича, яқинда бошқармани Назорат-тафтиш бош бошқармаси текширган ва умумий ҳисобда 50 миллион сўм камомад чиққан.

Related Articles

Back to top button