Madaniyat

Ҳимоя ордери ҳақида тушунчага эгамисиз?

2019 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниб, унда тазйиқ ва зўравонлик нималигига аниқлик киритилган, тазйиқ ва зўравонликнинг жинсий, жисмоний, иқтисодий ва руҳий шакллари изоҳланган. Мазкур қонунга асосан, аёллар бир қатор ваколатли органлар – Вазирлар Маҳкамаси, жойлардаги маҳаллий давлат органлари, ички ишлар органлари, меҳнат органлари, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ҳамда таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш тизими ва соғлиқни сақлаш муассасалари, Хотин-қизлар қўмитаси томонидан турли шаклда ҳимоя қилиниши кўзда тутилган.

         Масалан,«Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга қандай ҳуқуқлар беради деган савол туғилиши мумкин.

 Мазкур қонун ҳақиқатан ҳам ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаб, уларга нисбатан якка тартибдаги, манзилли профилактик чора-тадбирларни қўллаш имкониятини беради.Аёллар тазйиқ ёки зўравонликка учрагани ҳақида ўз вақтида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Аммо минг афсуски ўзбекона урф-одатларимиз ва менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда, хотин-қизларимиз бундай ҳолларда мурожаат қилишга андиша қилишади. Бироқ бундай ҳолатларни аниқлашнинг турли хил йўллари бор. Фақатжабрланувчининг мурожаатини кутиб ўтирмасдан, ён-атрофдагиларнинг ҳам мурожаат этиши мумкинлиги белгиланди. Масалан, жамоатчилик, иш жойларидаги фаоллар, раҳбарлар, маҳалладаги хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар, қўни-қўшнилар.

Юқоридаги Қонун билан белгилаб қўйилдики, ҳар бир ҳолатда ички ишлар органларига хабар берилганида уларга нисбатан тезкор чоралар қўллаб, ҳимоя ордерини бериш керак бўлади.

Оилаларда шундай ҳолатлар бўладики, жабрланувчи ҳам, уни содир этувчи ҳуқуқбузар, яъни тазйиқ-зўравонлик ўтказувчи шахслар ҳам аёллар бўлиб қолиши мумкин. Ўйлантирадиган жиҳати, оила-турмуш муносабатларида содир этилаётган ҳар қандай низоли ҳолатлар авваламбор кўпроқ аёллар ўртасида келиб чиқади: қайнона-келин, эрнинг опа-сингиллари, туғишган опа-сингилларва бошқалар. Ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордерини беришда, уни қўллашда ана шу ҳусусиятлардан келиб чиқиб, уларнинг эътиборлироқ бўлишини талаб этади.  Аслида зўравонлик дейилганида одатда тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар тушунилади. Бундан ташқари, иқтисодий, жинсий зўравонлик ҳам бор. Қонун ҳужжатларида шахснинг эрки, ҳуқуқлари тўлалигича кафолатланган. Шахснинг хоҳиш-иродасига зид бўлган бирор бир хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи ва ваколати ҳеч кимга берилмаган.

Мазкур Қонунда ички ишлар органларига зўравонлик ҳақидаги оғзаки ёки ёзма мурожаат келиб тушганиданпрофилактика инспектори зудлик билан жабрланувчи билан алоқага чиқади ва хабар берилганидан профилактика инспектори воқеа жойига зудлик билан бориб, ҳужжатларни расмийлаштиради ва жабрланувчига ҳимоя ордерини беради.

Оилада қайнона, эр ёки бошқа шахслар билан низоли ҳолатларда унинг келиб чиқиш сабаблари ёки ҳимоя ордерининг берилиши аёлларимизни ҳам жавобгарликдан озод этмайди. Ўз хатти-ҳаракати учун уларнинг ўзи жавоб беради.Аёлларга нисбатан зўравонлик аниқланмаган ҳолатлар бўлганида аёлга нисбатан расмий огоҳлантириш қўлланилади. Шу орқали келгусида ёлғон хабар бергани учун унга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик мавжудлиги ҳақида расмий огоҳлантириш берилади.

Ҳимояордери 1 ой муддатгаберилади. Шу муддат ичида низони ҳал этиш имкони бўлмаса, ёки ўша ҳолат яна давом этадиган бўлса, аёлнинг мурожаатига асосан яна 1 ой муддатга узайтирилади.

Бир ой муддатга узайтирилганидан кейин ҳуқуқбузарга нисбатан тузатиш дастури амалга оширилади. Ҳуқуқбузар билан психологлар, фаоллар, меҳнат жамоасидаги вакиллар шуғулланади. Қонунда бунга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. 

Термиз шаҳар “МАДАД”                                                                                           ҳуқуқий маслаҳат бюроси  бош мутахассиси                                                                                           Н.Тилавов

Related Articles

Back to top button