Hodisalar

РАСМИЙ БАЁНОТ

2021 йил 1 февраль куни жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ёпиқ суд мажлисида Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган, ижтимоий тармоқларда “блогер, фаол фуқаро” дея тавсифланаётган О. С. га нисбатан Термиз шаҳар прокуратурасининг “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси суд томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.

Жиноят-процессуал кодексининг 242-моддаси (қамоққа олиш) талабига мувофиқ эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.

Жиноят-процессуал кодексининг 243-моддаси (қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби) га асосан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 февралдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2021 йил 1 февралдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

Related Articles

Back to top button