Jahon

БМТ 2021 йилни болалар меҳнатидан фойдаланишга чек қўйиш Халқаро йили деб эълон қилди

Йил доирасида ҳал этиладиган асосий вазифа халқаро ҳамжамиятни болаларни ишлатишга қарши курашга жалб қилишдир. БМТ мазкур муаммони 2025 йилгача тугатишга чақирмоқда.

«Бу йил болаларни ишлатиш муаммосига эътибор қаратиш, ушбу чақириғимизни ҳаётга жорий қилиш ва айни муаммони узил-кесил ҳал қилиш учун халқаро ҳамжамиятни бирлаштириш йили бўлиши керак», – деди БМТнинг болалар жамғармаси раҳбари.

«Пандемиядан кейин ўзимизга келаётган бир пайтда, келинг, ҳар бир боланинг хавфсизлиги, таълим олиш ҳуқуқи таъминланишига ёрдам берадиган ижтимоий тизимни мустаҳкамлайлик. Болалар ўз келажагини ўзлари танлай олсин», – қўшимча қилган у.

Таъкидлашича, бугунги кунда дунёда 5-17 ёшлилар орасида ҳар ўнинчи бола ишлашга мажбур. Бундан ташқари, пандемия келтириб чиқарган инқироз туфайли меҳнат қилаётган вояга етмаганлар “армияси” кенгаймоқда. Кўплаб камбағал оилалар болаларини пул топиш учун ишга жўнатишга мажбур бўлишяпти.

Related Articles

Back to top button