Madaniyat

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 6 январ куни “Ўзбекистон овози” газетасининг навбатдаги сонида “Туман партия кенгашининг иккита хона ва мажлислар залидан иборат бошпанаси ҳокимлик томонидан бузиб ташланди…” мазмунида эълон қилинган хабар юзасидан туман ҳокимлиги Матбуот котиби қуйдагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шўрчи туман Кенгаши учун ҳақиқатдан ҳам 2013 йилдан буён Наврўз маҳалласи Мустақиллик кўчаси, 72-уй манзилида жойлашган туман ҳокимлигинг 1-қаватида жойлашган 2 та хона ва мажлислар залида фойдаланиши учун умумий майдони 112,46 квадрат метрни ташкил қиладиган жой 2013 йилнинг 20 мартдаги 516-сонли қарор билан Кенгаш тасарруфига вақтинча ўтказиб берилган.
1958 йил қурилган туман ҳокимлигининг биноси 2019 йил Сурхондарё вилояти қурилиш соҳасидаги худудий назорат инспекциясининг хулосасига кўра “Наврўз” маҳалласи худудида жойлашган Шўрчи туман ҳокимлиги маъмурий биносининг асосий юк кўтарувчи конструкцияларининг техник холати қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига, жумладан ҚМҚ 2.01.03-96 “Зилзилавий худудларда қурилиш” ва ҚМҚ 2.01.02-04 “Ёнғин хавфсизлиги” меъёрий хужжатлари талабларига жавоб бермаганлиги сабабли 2020 йилда янги замонавий бино қуриш мақсадида бузилди.
Туман ҳокимлигинг янги биноси қурилиши бўйича лойиҳа хужжатлари расмийлаштирилмоқда.
Туман ҳокимлининг ўзи ҳам ижарада турган бир пайтда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шўрчи туман Кенгаши учун алохида хона таклиф қололмайди. Жорий йилда туман ҳокимлигининг янги замонавий биноси қуриб битказилгач Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шўрчи туман Кенгашининг фаолияти учун хона ажратилиши режалаштирилганлигини маьлум қиламиз.

Шўрчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button