Bu qiziq
МУРОЖААТ ВА ЕЧИМ
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг жорий йил февраль ойида Олтинсой тумани, “Вахшивор-1” маҳалласида ўтказган сайёр қабулида фуқаролар “Лалми” гузари ва “Қўшарча” маҳалласини Вахшивор маҳалласи маркази билан боғлайдиган кўприк қуришда амалий ёрдам сўрашганди.
Яқинда “Лалми” гузари ва “Қўшарча” маҳалласи аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида «Вахшивор» дараси устида узунлиги 50 метр бўлган янги кўприк қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Эндиликда 100 нафардан ортиқ аҳоли, шунингдек, мактаб ўқувчилари аввалгидек 5 км масофани айланиб юрмасдан ушбу кўприк орқали Вахшивор марказига бориб-келади.