Madaniyat

Сурхондарё вилоятида бир кунда 10 та оилавий меҳмон уйи очилди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида туризм қишлоқлари ва оилавий меҳмон уйлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориб, бир куннинг ўзида 10 та меҳмон уйи фаолиятини бошлаб берди.

Ишчи гуруҳ Бойсун туманининг Омонхона ва Сайроб, Сариосиё туманининг Сангардак қишлоғи, Тўполон сув омбори, Олтинсой туманининг Хўжаи Пок ота маҳаллаларида бўлиб, тадбикорлар ҳамда маҳаллий аҳоли билан туризм хизматларини ташкил этиш юзасидан учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда оилавий меҳмон уйларида сайёҳларга хизмат кўрсатиш, меҳмон уйлари томонидан белгиланган талабларга риоя этилиши, оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этишда меҳмонларга яратиладиган шароитлар, жумладан, меҳмон уйларини миллий элементлар билан безатиш, улар томонидан қўшимча хизматларни кўрсатишга доир тарғибот ишлари амалга оширилди.

Related Articles

Back to top button