“ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ 16 КУН”
Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди раиси М.Хакимов томонидан 2023 йил 5 декабрь куни “Зўравонликка қарши 16 кун” мавзусида Шўрчи туман “Наврўз” маҳалласида маҳалла фуқаролари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.
“Зўравонликка қарши 16 кун” мавзусидаги тадбирлар орқали аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатларни давом эттириш зарурлигига кенг ҳамжамият эътиборини қаратиш муҳим.
Аёлларга нисбатан зўравонлик – тенглик, тараққиёт ва тинчлик соҳасида юксалишга эришиш, шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги тўсиқдир.
Кейинги йилларда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизларнинг фундаментал ҳуқуқларини таъминлашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, долзарб масалага ўзига хос, дунёнинг ҳеч бир мамлакатида муқобили йўқ ечимлар таклиф этилаётгани, никоҳга, оилавий муносабатларга, фарзанд тарбиясидаги азалий анъаналарнинг ўрни ва аҳамиятига илмий асосланган
йўл-йўриқлар тақдим этилаётгани, келажакни кўзланган мақсадлар белгиланаётгани ҳам алоҳида эътиборга моликдир.
Хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, уларни зўравонликдан ҳимоялашга қаратилган ишлар муайян вақт ва тадбирлар билан чегараланмайди.
Ўзбекистонда фуқароларни зўравонликдан ҳимоялаш, ҳар қандай зўравонликка муносиб жазо тайинлаш миллий қонунчилигимизда, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан қатъий белгилаб қўйилган.
Қонунчиликка “оилавий (маиший) зўравонлик”, “таъқиб этиш” каби тушунчалар киритилиб, ушбу ҳуқуқбузарликлар учун тегишли равишда маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланди.
М.Хакимов
Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди раиси