Madaniyat

Оила – инсон учун энг муқаддас даргоҳ

Ҳар бир даврда оиланинг асосий вазифаси, фарзандларнинг дунёга келиши ва уларнинг тарбияси, ўзлигини англаб етиши ва шаклланиши учун замин яратиш бўлиб ҳисобланган.

Минг афсуски, бугунги кунда жамиятимизда мазкур улуғ қадриятларни тўлиқ англаб етмасдан ажрашиб фарзандларини тирик етим қилиб қўяётган ота-оналар ҳам йўқ эмас. Албата бу каби холатларнинг кўпайиши кўнгилни хира қилади.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари нафақат алимент қарздорликларини ундириш, шу билан бирга, ажрашган оилаларни яраштиришга ҳам кўмаклашишмоқда.

Хусусан, Бюронинг Жарқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан хайрли ишлар амалга оширилиб, муборак қурбон хайит кунларида 2 та оилаларнинг ўзаро ярашишига кўмаклашишди. Фуқаролик ишлари бўйича Қўмқўрғон туманлараро судининг 17.09.2018 йилдаги буйруғига асосан Рашидова Моҳинур фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди. Мазкур ижро ҳужжати юзасидан унинг турмуш ўртоғи Алломуратов Алломурот билан ўтказилган суҳбатлар, тушунтириш ишлари натижасида улар ўртасидаги келишмовчиликка чек қўйилди ва ушбу оила яраштирилди.

Худди шунингдек, икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пулларини олиб келган Хазратқулова Чарос ва унинг турмуш ўртоғи Рашидов Равшан билан ўтказилган тушунтириш тарғибот ишларидан ўзларига тегишли хулоса чиқариб, фарзандларининг баркамол оилада ота-онаси бағрида улғайишини истаб ярашишга қарор қилди.

Эр-хотин муносабатларининг тикланганлиги, оилалар ярашганлиги муносабати билан қарз ундирувчиларнинг аризасига асосан, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бекор қилинди.

Айни кунларда юртимизда кучайтирилган карантин тадбирлари шароитида бу каби оилаларнинг ярашиши, фарзандларнинг ота-онаси бағрида бўлиши барчамизни бирдек қувонтиради.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

 

Related Articles

Back to top button