Madaniyat

КОРРУПЦИЯ-ИЛЛАТ

Коррупция сўзи лотинча «corruptio» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «пора эвазига оғдириш» деган маънони англатади. Бошқа бир қарашга кўра, коррупция атамаси лотинча «corrumpere» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «бузилиш, айниш, таназзул» деган маънони билдиради.

Мамлакатимизда “коррупция” деб аталмиш иллатга қарши курашиш соҳасида кескин ишлар амалга ошириб борилмоқда.

Бироқ, шундай бўлса-да, бундай турдаги жиноятларни таг-томири билан қуритиш ва бутунлай барҳам беришнинг ҳозирча имкони бўлмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддасида, пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, шундай жиноятлар учун ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан ҳам жазоланиш мумкинлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддасида пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш учун ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан ҳам жазоланиш мумкинлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида, қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шартлиги белгиланган.

Хулоса шуки, коррупцияга оид жиноятлар учун ҳам жавобгарлик муқаррар бўлиб, ушбу жиноятлар қонун билан таъқиб қилинади.

            Сурхондарё вилоят суди жиноят

            ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Back to top button