Hodisalar

Иқтисодчи олим Гадайшаев Махмуд Абдурахмонович вафот этди

Термиз давлат университети жамоаси иқтисодиёт ва туризм факультети декани, иқтисодчи олим Гадайшаев Махмуд Абдурахмоновичнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Етук мутахассис, иқтисод фанлари номзоди Маҳмуд Гадайшаевни бевақт ўлим 47 ёшида орамиздан олиб кетди.

Махмуд Гадайшаев 1973 йилда Шўрчи туманида туғилган. 1997 йилдан буён Термиз давлат университетида ўз меҳнат фаолиятини олиб бориб, шу йиллар давомида ўқитувчиликдан раҳбарлик лавозимигача бўлган босқичларни босиб ўтди. Фаолияти давомида ўз вазифасини сидқидилдан бажариши, фидойи раҳбар эканлиги, жонкуярлиги билан ҳамкасблари орасида алоҳида ҳурматга эга эди.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қадрдонимизнинг барча қилган хайрли амалларини ҳусни қабул айлаб, ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин!

Ёш олим, меҳрибон устоз, жонкуяр раҳбар ва камтарин инсон Маҳмуд Гадайшаевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Related Articles

Back to top button