Kasbim-faxrim

Тадбиркорнинг қарздорлиги ундириб берилди

Шеробод туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан ундирувчи “Жахонгир давр қурилиш сервис” хусусий корхонаси фойдасига 167 миллион 420 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлими иш юритувига 27.05.2020 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан ундирувни бюджет ташкилотларининг маблағларига қаратиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижросини таъминлашлик учун туман Ғазначилик бўлимига ва қарздор туман тиббиёт бирлашмасига талабнома берилган.

Қарздор Шеробод туман тиббиёт бирлашмасининг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, тиббиёт бирлашманинг балансида бўлган кўчмас мулкларга нисбатан нотариус ва кадастр таъқиқлари ўрнатилган.

Шунингдек, сўровнома натижасига кўра туман тиббиёт бирлашмаси балансида бўлган “ISUZU” ҳамда “Нексия” русумли автотранспорт воситалари борлиги аниқланиб, автотранспорт воситасларига таъқиқ солинган.

Мажбурий ижро ҳаракатларини давом эттириш натижаларига кўра қарздор Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан ундирувчи “Жахонгир давр қурилиш сервис” хусусий корхонаси фойдасига 167 миллион 420 минг сўм тўлиқ ундирилиш таъминланиб, ижро ҳаракатлари тўгатилди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button