Kasbim-faxrim

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 1 май куни “Facebook” интернет ижтимоий тармоғининг “ХАЛҚ НАЗОРАТИ-НАРОДНОЕ КОНТРОЛЬ” гуруҳида жойлаштирилган хабар юзасидан

Хабарда, #САРИОСИЁ туман Дийдор МФЙ даги 1600 хўжалик фойдаланиб келган давлат мулки бўлган трансформаторни #ким нега сотаяпди…” шу каби маълумотлар баён қилинган.

Аниқланишича, Сурхондарё вилояти иқтисодий судининг
18.05.2015 йилдаги қарздор “Обиширин Файз” СИУдан 59 млн. 620 минг
506 сўмлик солиқ ва бошқа тўловларни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари 03.03.2016 йилда Сариосиё туман бўлимига келиб тушган ва шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Ушбу ижро ҳужжатлари бўйича қарздор “Обиширин Файз” СИУнинг номидаги бир дона трансформатор подстанцияси “КТП-1000 квт”
24.02.2018 йилда хатланиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг
20,86-моддаларига асосан 12.04.2018 йилда мутахассис тайинлаш тўғрисида қарорга асосан “Денов баҳолаш” МЧЖнинг баҳолаш тўғрисидаги хулосаси олиниб, 11.09.2018 йилда “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали сотувга қўйилган ушбу трансформатор 01.04.2019 йилда “Бегижон Бинокор” МЧЖ раҳбари З.Умаров томонидан 14.951.100 сўмга сотиб олинган.

Қарздор “Оби Ширин Файз” СИУга тегишли бўлган “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилиб, З.Умаров томонидан сотиб олинган 1-дона трансформатор подстанцияси “КТП-1000 квт” ни мажбурий тартибда олиб бериш учун 24.05.2019 йилда мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, ижро ҳаракатларига қаршилик кўрсатганлиги сабабли, ижро харакатлари кейинга қолдирилган ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган.

Кейинчалик ҳам 30.10.2019 йилда ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ташкилотлар ижро ҳаракатлари амалга ошириш жойига келмаганлиги сабабли, кейинги қолдирилган ва бу ҳақда далолатнома тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан жамият раҳбари З.Умаров номига мулкни, мулк ҳуқуқини ва бошқа мулкий ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш тадбирларини ниҳоясига  етказиш хусусида хулоса берилган.

Бюронинг Сариосиё туман бўлими ижрочилари томонидан
29.04.2020 йилда тайинланган ижро ҳаракатлари давомида “Дийдор” МФЙда яшовчи 50 нафарга яқин фуқаролар тўпланиб, ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилганлиги сабабли “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилиб, З.Умаров томонидан сотиб олинган “КТП-1000 квт” 1-дона трансформатор подстанциясини олиб беришни имконияти бўлмаган, бу ҳақда холислар ва тегишли органлар иштирокида далолатнома тузилган.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button