Bu qiziq

Константинополни Истанбул қилган шоҳ ва унинг отаси ҳақида ажиб ҳикоя

Султон Маҳмуд мурғаклигидан шаҳзодаларча зукко ва ақлли бўлса ҳам, унга болаларча шўхлик ҳамда эркалик бегона эмасди.

У муаллими Оқшамсиддинга сабоқлар пайти кўп халақит берар, устозининг жаҳли чиққанини кўрганида эса «мен шоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қила олмайсиз» деганча қувлик қиларди.

Бу ҳолат кўп такрорланавергач, устоз Оқшамсиддин кунларнинг бирида шаҳзоданинг отаси Султон Мурод II га шикоят қилди. Подшоҳ жаноблари бироз ўйлангач, бир тадбир топганини устозга айтиб тушунтирди. Тадбирни эшитган Оқшамсиддин лол қолди, эътироз билдиришга чоғланди, аммо шоҳнинг қарорини ўзгартира олмади.

Навбатдаги дарс пайти шаҳзода яна қилиқ қила бошлади, устози индамай дарсида давом этди. Бир пайт эшик очилиб, султоннинг шахсан ўзи дарсхонага кириб келди. Шунда Оқшамсиддин сапчиб ўрнидан турди-да, эшикни тақиллатмай кириш фаросатсизликдан экани, дарсни бузиш эса беадабликдан нишоналигини қаттиқ-қаттиқ айтиб, жаҳл билан бориб шоҳнинг юзига тарсаки тортиб юборди.

Қолганлар ҳайратдан донг қотиб қолган бир пайти кимсан Султон Мурод аста бошини эгганича ортига тисарилди ва дарсхонадан чиқиб, эшикни оҳиста тақиллатиб қайтадан ичкари кирди. Сабоқни бузгани учун узр сўраб, устоз Оқшамсиддиннинг қўлини ўпиб чиқиб кетди.

Ўша воқеадан кейин шаҳзода Маҳмуд бошқа ҳеч қачон устози билан зиддиятга бормади ва пировардида Фотиҳ Султон Маҳмуд номи билан тарих зарварақларидан жой олди.

Устоз қадри, ҳурмати ва, энг муҳими, раҳбарзодаларни талтайтирмаслик усули ҳақида ажиб ҳикоя

Related Articles

Check Also
Close
Back to top button