Kasbim-faxrim

ҚАДРИЯТЛАРИ БАРДАВОМ ЭЛ

Халқимизда “Ҳашар — элга ярашар”, деган ибратли нақл бор. Зеро, азалдан ота-боболаримиз катта юмушларни кўпчилик бўлиб, маҳлладошлар, қўни-қўшнилар кўмагида бажаришган. Баҳонада муҳим вазифа уддаланган бўлса яна бир жиҳат одамлар ўртасидаги ўзаро меҳр-оқибат мустаҳкамланиб бораверган. Ҳар йили уйғониш, янгиланиш ва яшариш фасли бўлмиш баҳорда, қадимий ва навқирон айёмимиз Наврўзи олам арафасида ана шу қадриятларимиз янада ёрқинроқ намоён бўлади. Ҳашари уюштирилиб кўча-кўйлар, маҳаллаларни обод қилиш, ён-атроф озода, покиза, тартибли, саранжом ҳолга келтирилади.

Жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари акциясини ўтказиш тўғрисидаги”ги фармойиши эълон қилинди. Ушбу фармойишга кўра умумхалқ ҳашарини кўтаринки кайфиятда, ҳар йилгидан ҳам ўзгача бир шукуҳ билан ўтказиш белгилаб олинди.

Бугун юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Сурхондарё вилоятида ҳам барча юртдошларимиз ҳашарда фаол иштирок этишмоқда. Айни жараёндан Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ва туман шаҳар давлат хизматлари марказлари ҳам четда туришгани йўқ.

Ишчи ходимлар томонидан ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда, кимдир дарахтларга шакл бераётган бўлса, яна биров анвойи гулларни экиш учун ер ағдараяпти қолганлар дарахт оқлаш, энг асосийси мевали ва манзарали кўчатларни ўтқазиш билан банд. Хуллас, юрт ободлиги шаҳару қишлоқларимиз гўзаллиги йўлидаги эл юмушидан Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси жамоаси ҳам четда қолишаётгани йўқ.

Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси

Related Articles

Back to top button