Madaniyat

Узун туман ҳокимлигининг расмий жавоби

Узун тумани ҳокимлиги 2019 йилнинг 17 декабрь куни “Денов ATR” телевидениесининг “ATR nigohida” номли кўрсатуви орқали намойиш этилган тумандаги 25-умумий ўрта таълим мактабидаги синфхоналарнинг иситиш тизими мутлақо иситилмаётгани ҳақидаги лавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Кўрсатувда танқид остига олинган ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда 25-умумтаълим мактабидаги иситиш тизимида камчиликлар борлиги аниқланди.

Аниқланган камчиликлар ўша куннинг ўзидаёқ бартараф этилиб, барча ўқув синфхоналарида иситиш тизими талаб даражасига келтирилди. Ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган, камчиликларга йўл қўйган айрим ходимларга нисбатан меҳнат қонунчилигига мувофиқ жазо чоралари белгиланди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

 

Related Articles

Back to top button