Сурхондарё вилоят ҳокими Т.А.Боболовга
Мен ногирон фарзандим билан Шўрчи туман “Хайробод” маҳалласи Бобур кўчасидаги кўп хонадонли уйларнинг иккинчи қаватида яшайман. Кейинги пайтларда ўғлимнинг соғлиги ёмонлашиб туман Тиббиёт бирлашмасига ёрдам сўраб мурожаат этдим. Шифокорлар бизга Тошкент шаҳридаги ТошПМИ Болалар неврология бўлимига йўлланма беришди. Лекин Тошкентга бориш учун маблағимиз йўқ эди. Шунда мен вилоят ҳокими Т.Боболовга ёрдам сўраб мурожаат этдим. У киши тайинлаган кишилар келиб менинг яшаш шароитимни ўрганиб чиқди ва менга фарзандимни даволатиш учун 1.000.000 сўм ёрдам беришди, ҳамда қурилиши чала қолган уйим учун ҳомийлар томонидан бир тонна цемент ва 2 самосвал шағал ёрдам бердилар.
Менинг оилавий шароитимни кўриб беғараз ёрдам берганлиги учун Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Абдиевич Боболовга ўзим ва оила-аъзоларим номидан ташаккур билдираман.
Ҳурматли Тўра Абдиевич, Сизни яқинлашиб келаётган Конституция байрами билан чин қалбимдан табриклайман, Сизга Ватанимиз равнақи йўлида шарафли меҳнатларингизга улкан муваффақиятлар тилайман!
Б.Қудратова
Шўрчи тумани