Madaniyat
Андижонда ўқитувчиларни таъмирлаш ишларига жалб қилган мактаб директори ишдан олинди

Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги 42-мактабда содир бўлган ҳолат юзасидан расмий қарор қабул қилинди.
Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, ўқитувчилар таъмирлаш ишларида “ихтиёрий равишда” иштирок этган. Шунга қарамай, бу ҳолатга мактаб директори томонидан етарлича назорат ўрнатилмаганлиги сабабли, у лавозимидан озод этилди.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бу борада расмий баёнот берди ва устозларни мажбурий ишларга жалб этиш ҳолатларига нисбатан ёндашув қатъий бўлишини маълум қилди.




