Bu qiziq

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги байрами шукуҳи ҳар бир фуқаронинг ҳаётида акс этмоқда

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллигига саноқли кунлар қолди. Халқимиз бу йил ҳам Мустқиллигимизнинг 35  йиллигини ҳар йилгидек улкан ютуқлар билан кутиб олмоқдалар.

Юртимиздаги ҳар куни яқинлашиб келаётган байрам қувончи кексаю ёшларни бирдек севинтирмоқда.

Миллий мустақиллигимиз мард ва матонатли халқимизнинг қатъий иродаси, истиқлол йўлида курашган фидойи аждодларимиз орзу-умидларининг рўёби бўлиб, Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган эзгу ишларимизнинг мустаҳкам асоси, келажак авлодларимиз учун безавол етказишимиз шарт бўлган буюк ва муқаддас қадриятдир.

Мамлакатимизнинг миллий суверенитети ва давлат мустақиллиги ғояларининг сиёсий-ҳуқуқий кафолатларини ўзида мужассам этган янги таҳрирдаги Конституциямиз ҳамда “Ўзбекистон — 2030” стратегияси асосидаги тараққиёт йўлимиз инсон қадр-қимматини юксалтириш, кўп миллатли жамиятимизда дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш, юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, унинг мудофаа қобилиятини кучайтириш, минтақада яхши қўшничиликни ривожлантириш ҳамда Ватанимизнинг халқаро обрў-эътиборини оширишда мустаҳкам таянч бўлиб келмоқда.

Ҳақиқатан шундай. Бош қомусимизда ана шундай мақсадларга хизмат қилувчи кафолатлар мустаҳкамлаб қўйилгани, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси қатъий қарор топгани учун ҳам халқимиз тинчлик ва хотиржамлик билан олға қадам ташламоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

Барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.

Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.

Ушбу принциплар юртимизда инсон ва унинг қадри юксак эканидан далолат беради.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман суди тергов судьяси

Ш.Қодиров

 

Related Articles

Back to top button