Одам савдоси-инсон эркинлигига таҳдид

Ҳозирда одам савдосига доир жиноятлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, мажбурий мехнатни тугатиш, одам савдоси, шунингдек аёллар ва болалар савдоси, фоҳишаликнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширига муҳим аҳамият қаратилмоқда.
Маълумотлар таҳлили натижасида шуни кўришимиз мумкинки, одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар инсонларни нафақат мажбурий меҳнат билан қулликка жалб қилиш ёки жинсий эксплуатациямақсадларида фойдаланишлари, балки уларнинг ички органларини трансплантация қилиш, наркотик моддаларни тарқатиш, бошқа турдаги жиноий мақсадларда ҳам фойдаланишаётганлиги мазкур муаммонинг нақадар долзарб аҳамият касб этаётганлигини кўрсатади.
Шу айтиш жоизки, одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноий ҳаракатларнинг энг асосий хусусиятларидан бири – унинг уюшган жиноятлигидадир.
Содир этилган жиноий ҳаракатларни одатда уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан бир неча босқичларда амалга оширилишидадир.
Уларни қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин:
Биринчи босқич – жабрланувчиларни ёллаш, ҳужжатларни расмийлаштириш;
Иккинчи босқич – жабрланувчини чегарадан қонуний ёки ноқонуний йўл билан ўтказиш ва уни кутиб олиш;
Учинчи босқич – жабрланувчини шахсий хужжатларини олиб қўйиш, сотиб юбориш ҳамда эксплуатация қилиниши.
Юқорида кўрсатилган босқичларда иштирок этган шахслар бевосита жиноятга дахлдор бўлиб, ушбу жиноий ҳаракатнинг иштирокчисига айланадилар.
Бугунги кунда кўплаб халқаро ҳужжатларда назарда тутилган нормалар миллий қонунчилигимизга имплементация қилинган. Хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчилик, шу жумладан, одам савдосига қарши курашиш бўйича ўттиздан ортиқ икки томонлама шартнома ва битимлар имзоланган.
Охирги йилларда Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Жумладан, 2020 йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинган. Унинг асосий мақсади — одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Ушбу қонун асосида 2023 йил 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияси Олий Мажлиси Сенати раиси раҳбарлигида қайта ташкил этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги “Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу тизим жабрланган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартибини белгилайди.
Жиноят ишлари бўйича
Шўрчи туман суди тергов судьяси
Ш.Қодировга




