Kasbim-faxrim

ҲАМКОРЛИКДА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида Бутунжаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги куни муносабати Сурхондарё вилояти Санитария – эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази билан ҳамкорликда йиғилиш бўлиб ўтди. Уни бошқарма бошлиғи ўринбосари Акрам Абсаматов кириш   сўз билан очиб, мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш баробарида, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали хорижий давлатлар озиқ-овқат таъминотига салмоқли ҳисса қўшиб келаётгани халқаро ҳамжамият томонидан мунтазам эътироф этилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Маълумки, сўнгги йилларда бу борада катта ишлар қилинди ва қатор ютуқлар қўлга киритилди, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажми икки баробар ортди. Муҳими, юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамият ижтимоий-иқтисодий ҳолатини барқарор ривожлантириш, фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаётини яхшилаш, мамлакат мустақилигини барқарор сақлашнинг асосий йўналишларидан бирига айланди,-деди маърузачи.

Шундан сўнг Сурхондарё вилояти Санитария – эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказибўлим мудири Холмамат  Пирматов сўз олиб, бугунги кунда тобора глобаллашиб бораётган озиқ – овқат етишмовчилиги оқибатида юзага келаётган муаммолар ҳақида тўхталди.

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида 600 миллионга яқин одам жабрланади, 420 минг киши микроорганизмлар ёки кимёвий моддалар билан ифлосланган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш туфайли вафот этади,-деди Х.Пирматов. — Ачинарлиси, уларнинг 125 минг нафарини 5 ёшгача бўлган болалар ташкил этади.Энг сўнгги тадқиқотлар сайёра аҳолисининг 30 фоизидан зиёди тўйиб овқатланмаслик оқибатида асосий микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги муаммосидан азият чекаётганлигиникўрсатмоқда.Бунинг оқибатида дунёдаги 160 миллиондан ортиқ болада бўй ўсиши, жисмоний ва интеллектуал ривожланиш билан боғлиқ жиддий камчиликлар кузатилмоқда. Кейинги уч йилда бу кўрсаткич салбий томонга ўзгараётгани ачинарлидир. Одамлар тез кўпайиб бораётгани, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконияти чекланаётгани сабабли кўплаб мамлакатларда аҳолини сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш асосий муаммога айланаётгани ҳақиқат.Таъкидландики, мамлакатимизда олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқотлар, мутахассисларнинг ОАВ ларда чиқишларига қарамасдан ҳали ҳам   овқатдан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилаётганлиги, бунда фуқаролар  жабр кўрган ҳолатлар ҳам кузатилаётганлиги ҳақида сўз борди.  Таҳлиллар шуни кўрсатяптики, бундай ҳолатларнинг аксарияти уй шароитида тайёрланаётган консерва маҳсулотлари, ёввойи қўзиқорин истеъмол қилиш,  шу кунларда бозор расталаридан ўрин олган  айрим полиз маҳсулотларининг таркибидаги  хаддан зиёд кимёвий моддаларданфойдаланганлик оқибатида заҳарланиш  юз бермоқда. Бу борада бундай нохуш вазиятларнинг олдини олишда жамоатчилик назоратини кучайтириш лозим, — деди эпидемиолог. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ ходисалар кичик воқеалардан йирик, жиддий халқаро инқирозларгача бўлиши мумкин. Буларумумий овқатланиш шахобчалари ёки ресторанларда овқатдан заҳарланиш ҳолатлари, импорт қилинган маҳсулотлар орқали инфекция тарқалиши ёки табиий офат сабабли бўлиши мумкин.Озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ манбалар давлат чегараларини танламайди. Шунинг учун, озиқ-овқат бозорларининг глобаллашуви, ўсиши шароитида овқатдан заҳарланишлар билан боғлиқ хатарлар маҳаллий муаммодан халқаро фавқулодда вазиятларгача ўтиши мумкинлиги ҳам муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда аҳолини сифатли ва экологик тоза озиқ- овқат билан таъминлаш борасида ислоҳотлар давом этмоқда. Сўнгги йилларда бу борада катта ишлар қилинди ва қатор ютуқлар қўлга киритилди, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажми икки баробар ортди. Муҳими, юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамият ижтимоий-иқтисодий ҳолатини барқарор ривожлантириш, фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаётини яхшилаш, мамлакат мустақилигини барқарор сақлашнинг асосий йўналишларидан бирига айланди.Бу борада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик жиҳатдан мақсадли ва изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида  бўлиб ўтган йиғилишда туман бўлими давлат карантин инспекторлари ҳам ZOOM платформаси орқали иштирок этди.

Раҳмиддин Қодиров

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассиси

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button