Гиёҳвандлик-аср вабоси

Гиёҳвандлик бугунги кунда инсониятни таназзулга судраётган энг хатарли иллатлардан бири бўлиб, кўплаб манбаларда ҳақли равишда «аср вабоси» деб номланади. У инсоннинг ақлига, соғлиғига ва жамиятдаги мавқеига жиддий путур етказадиган даҳшатли одатдир. Гиёҳвандликка ружу қўйиш, аслида, инсоннинг ўз ҳаётини турли хавф-хатарларга атайлаб бой бериши билан баробардир.
Шундай бўлса-да, бундай иллатга одатланганлар ҳам орамизда учраб туриши хавотирли ҳолатдир.
Хусусан, фуқаро Р.И ўзида бўлган кўп миқдоридаги “опий” ва “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини ўзининг гиёҳвандфуруш танишларига ўтказиш мақсадида кўзлаб, ўзида сақлаб келаётганлиги ҳақида олинган тезкор маълумот асосида вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан 2024 йил 28 июнь куни соат 20:00лар чамасида ўтказилган тезкор кузатув тадбири вақтида, Р.И ўзига тегишли бўлган “Нексия-1” русумли автомашинасини бошқариб, Денов тумани ҳудудига ҳаракатланиб бориб қайтаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган вақтида автомашина салон қисми ҳайдовчи эшиги ички томонида қора рангли полиэтилен пакет мавжудлиги аниқланган ва очиб кўрилганда пакет ичида 3та целлофан бўлагида турли хил ўлчамдаги 1-қора рангли целлофанда оғирлиги кўп миқдорда 500,47 грамм “Гашиш”, 2-оқ рангли целлофанда оғирлиги кўп миқдорда 43,85 грамм бўлган “Опий”, 3-оқ рангли целлофанда бўлган оғирлиги кўп миқдорда 5.25 грамм “Опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Суд ҳукми билан Р.Ига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация ва тафтиш инстанциясининг ажримлари билан судланувчи Р.Ига тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилган.
Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича судьяси
М.Маликов




