Bu qiziq
16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида ID карта олиши керак – ММТВ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра, абитуриентлар ОТМга кириши, тегишли ҳужжатларни онлайн топшириши учун битирувчиларнинг ID карта маълумотларини ABITUR электрон дастурига киритиш талаб этилади.
“Фарзандингизнинг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, 16 ёшга тўлган фарзандларингизни ўз вақтида ID карта олишини таъминлашингизни, мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг ID карта маълумотларини e.shahodatnoma.uz/ манзилига киритиб, уларни келгусида ОТМга ҳужжат топширишида зарур кўмак беришингизни сўраймиз”, дейилади вазирлик мурожаатида.




