Bu qiziq

Одам савдосидан жабрланганларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашуви хусусида

Одам савдосининг олдини олиш, унга қарши самарали курашиш юзасидан мамлакатимизда қатор амалий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни бунга яққол мисол бўла олади. Бугун биз ушбу Қонундаги одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасалар ҳақида сўз юритамиз.

Жумладан, Қонуннинг 26-моддасида “Одам савдосидан жабрланганларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашуви” деб номланган. Ушбу моддада, “Одам савдосидан жабрланганларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашуви уларни нормал ҳаёт тарзига қайтариш мақсадида амалга оширилади.

Одам савдосидан жабрланганларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашуви қуйидагиларни ўз ичига олади:

ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириш даврида моддий ёрдам кўрсатишни; вақтинчалик уй-жой, озиқ-овқат, санитария-гигиена воситалари билан, зарур ҳолларда эса кийим-бош, пойабзал ва бошқа энг зарур ашёлар билан таъминлашни;

ишга жойлашишда, таълим олишда, касбий жиҳатдан йўналтиришда ва касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда ёрдам кўрсатишни;

ижтимоий жиҳатдан қайта интеграцияга, шу жумладан қариндошларини излашида ёрдам кўрсатишни; ижтимоий реабилитация ва мослашув, шахсларнинг одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятларга такроран жалб этилишининг олдини олиш учун ишлаб чиқилган дастурларни ташкил этишни.

Одам савдосидан жабрланганларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашуви ҳудудий комиссия томонидан тасдиқланадиган одам савдосидан жабрланганлар билан ишлашга доир якка тартибдаги режа асосида амалга оширилади. Одам савдосидан жабрланганларнинг жиноят процессида иштирок этишни рад қилиши уларни ижтимоий реабилитация ва мослашув пайтига қадар ёрдам олишга бўлган ҳуқуқдан маҳрум этмайди. Одам савдосидан жабрланганларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашуви Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Одам савдосидан жабрланганларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади” деб белгиланган.

Хулоса шуки, одам савдосига қарши курашишда ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданиятнинг аҳамияти жуда муҳим ҳисобланади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Check Also
Close
Back to top button