Қонунчиликдаги янгиликлар

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1047-сонли Қонунига кўра,
— Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси;
— Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси;
— Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Суд процесси иштирокчидарига қулайлик яратишни кўзда тутиувчи ушбу қонунга кўра, «Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади».
Бундан ташқари, «Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади».
Қонунчиликка киритилган ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар одил судловнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилишини кутиб қоламиз.
Сурхондарё вилоят суди суд статистикасини
тизимли тахлил қилиш бўлими
бош консультанти М.М.Маматқориев




