Hodisalar

Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Термиз шаҳридаги электр подстанциясида содир бўлган ёнғин бўйича изоҳ берди

“Бугун, 28 июнь куни соат 12:08 да Термиз шаҳри, “Тупроққўрғон” МФЙ, Денов кўчасида жойлашган 110/10/6 кВли “Шарқ” подстанциясининг 1986 йилда ишлаб чиқарилган, қуввати 6300 кВА бўлган Т-3 ва Т-4 куч трансформаторларида ёнғин содир бўлди.

Ёнғин натижасида Термиз шаҳридаги “Жайхун”, “Тупроққўрғон”, “Алпомиш”, “Боғишамол” ҳамда “Шифокорлар” маҳалла фуқаролар йиғинларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келди.

Ҳозирда Термиз шаҳар электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Ушбу фавқулодда ўчишни қисқа муддатда бартараф қилиш, истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда”, дейилади Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати расмий муносабатида.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button