Hodisalar

Фирибгарлик учун жазо муқаррар

(суд очерки)

              Маълумки, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жиноят ҳисобланади.

Масалан, фуқаро          И.Ш фирибгарлик йўли билан текин бойлик орттириш мақсадида, ўзига олдиндан таниш бўлган З.Книнг ишончига кириб, уни Корея Республикасига ишга жўнатишини айтиб, ундан 2021 йил август ойидан 2022 йил июль ойига қадар жами 6000 АҚШ долларига ҳисоблаб, 50.864.600 сўм миқдордаги пулларни ўзига тегишли бўлмаган банк картасига ўтказиб олишга эришиб, З.Кни Корея давлатига ишга жўнатмасдан, олган пулларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Суд ҳукми билан И.Шга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ушбу кодекснинг 57-моддаси қўлланилиб, 4 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Апелляция инстанциясининг ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button