Bu qiziq

Одам савдоси жиноятларини олдини олиш хусусида

Одам савдосининг олдини олиш, унга қарши самарали курашиш юзасидан мамлакатимизда қатор амалий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни бунга яққол мисол бўла олади.

Бугун биз ушбу Қонундаги асосий тушунчалар ҳақида сўз юритамиз.

Жумладан, Қонуннинг 3-моддасига кўра,

вояга етмаган шахс савдоси — «одам савдоси» деган тушунчада кўрсатилган таъсир ўтказиш воситаларидан фойдаланилган-фойдаланилмаганлигидан қатъи назар, ҳар қандай ҳаракат ёки битим бўлиб, улар воситасида вояга етмаган шахс ота-онаси, бошқа қонуний вакили ёки ўзга шахс томонидан қонунга хилоф равишда ундан фойдаланиш мақсадида ёхуд моддий ёки бошқа наф олиш мақсадида бошқа шахсга ҳақ эвазига берилади;

келиб чиқиш мамлакати — ҳудудидан одам савдосидан жабрланганларни олиб чиқиш амалга оширилган ёки фуқаролари одам савдосидан жабрланган давлат;

мажбурлаш — мажбурланаётган шахсни унинг иродасига қарши ёки иродасини четлаб ўтиб, бирор-бир ҳаракатни амалга оширишга ёки бирор-бир ҳаракатни бажаришни мажбурловчи шахснинг ёки бошқа шахсларнинг фойдаси учун рад этишга ундаш мақсадидаги жисмоний, руҳий, жинсий ва иқтисодий зўравонлик ёки уларни қўллаш таҳдиди;

одам савдоси — куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишни англатади;

одам савдосидан жабрланган шахс — одам савдосидан, бундай ҳаракатга розилик берганлиги-бермаганлигидан ва жиноят процессида иштирок этганлиги-этмаганлигидан қатъи назар, жабрланган жисмоний шахс;

одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш — жисмоний шахсларга нисбатан амалга ошириладиган, уларга нисбатан одам савдоси сифатида малакаланадиган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги тўғрисида ёки содир этиш нияти ҳақида маълумотлар олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;

одам савдосига қарши курашиш — одам савдосининг олдини олишга, уни аниқлашга, унга чек қўйишга, унинг оқибатларини камайтиришга, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга доир фаолият;

одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс — дастлабки идентификация қилиш натижасида одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида тан олинган жисмоний шахс;

одам савдоси билан шуғулланувчи шахс — мустақил равишда ёки бир гуруҳ шахслар таркибида одам савдоси билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатни содир этувчи жисмоний шахс, шунингдек ўз ҳаракатлари билан одам савдосига кўмаклашаётган, худди шунингдек гарчи ўз мансаб ваколатларига кўра тўсқинлик қилиши ва қарши курашиши шарт бўлса-да, одам савдосига тўсқинлик қилмаётган ва қарши курашмаётган мансабдор шахс.

Хулоса шуки, одам савдосига қарши курашишда ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданиятнинг аҳамияти жуда муҳим ҳисобланади.

 Сурхондарё вилоят суди жиноят

 ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button