Kasbim-faxrim

Ғалла майдонларида зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши кураш юзасидан семинар ўтказилди

Жарқўрғон туманида ғалла майдонларига фунгицид, гербицид, инсектицид ва суспензияларни қўллаш бўйича семинар ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими У.Қосимов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи У.Турапов, вилоят ва туман ҳокимлиги, соҳага алоқадор бир қатор бошқарма ва ташкилот мутассаддилари ва фермерлар, ҳамда Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси туман бўлимлари давлат карантин инспекторлари иштирок этди.

Тадбирда ғалла майдонларида тарқалган бегона ўтлар ҳамда турли касаллик, зараркунанда ва ҳашаротларга уйғунлашган усулда қарши кураш муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди. Воҳамизга баҳор мавсуми юртимизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан эртароқ келгани боис айни кунлар ғалла парвариши учун муҳим давр ҳисобланиши, фурсатдан фойдаланиб ўз пайтида амалга оширилаётган ҳар бир сифатли агротехник тадбир ҳосилдорликни ошириш ва хирмоннинг мўл-кўл бўлишини таъминлашга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, туманнинг «Исмоилтепа» ҳудудида жойлашган «Нурли диёр Оқолтини» фермер хўжалигининг 15 гектарлик ғалла майдонида бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши ишчи эритмалар қўлланилиши жараёни ҳам кузатилди. Шу ернинг ўзида қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари, фермер хўжаликлари ҳамда кимёвий воситаларни етказиб берувчи компаниялар вакиллари иштирокида семинарда ғалла касалликлари, бегона ўтлар ва зараркунанда ҳашоратларга қарши ишлатиладиган кимёвий воситалар, уларнинг афзалликлари ва қўлланиш усуллари ҳақида маълумот берилди.Таклиф этилаётган самарали воситалар мутасаддилар томонидан тақдимот қилинди.Таклиф этилаётган самарали воситалар мутасаддилар томонидан тақдимот қилинди.

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят бўйича ғалла майдони 89 325 гектарни ташкил этиб, бегона ўтларга қарши гербицид, касалликларга қарши фунгицид, зараркунандаларга қарши инсектицид перепаратларини қўллаш заҳираси яратилган. Жумладан бир йиллик икки паллалилар, кўп йиллик икки паллалилар, бошоқлиларга қарши 67351 гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказиш башорат қилинган бўлса, ушбу майдонларга етарли кимёвий перепарталар заҳираси тўлиқ яратилганлиги таъкидланди. Мутахассислар тили билан айтганда, кузги буғдой ўсув даврида ушбу перепаратларининг ишлатилиши юқори самарадорликка олиб келади.

Усмон Туропов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button