Фирибгарлик учун жазо муқаррар
(суд очерки)
Маълумки, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жиноят ҳисобланади.
Масалан, фуқаро М.А фирибгарлик йўли билан пул топиш мақсадида, 2021 йилнинг сентябрь ойида ўзига таниш бўлган К.Рузиевни (исм-фамилияси ўзгартирилган) алдаб, уни қизининг номига “Анорбанк” АЖ Термиз филиалидан 129.500.000 сўм кредит маблағларини олишга эришиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, М.А ўзининг юқоридаги жиноий ҳаракатларини қасддан такроран давом эттириб, 2022 йилнинг октябрь ойида шифер сотиб олишлик учун шартнома тузишликни ваъда қилиб, шу йўл билан Ж.Кулдошев (исм-фамилияси ўзгартирилган)нинг ишончига кириб, ундан жами баҳоси 33.570.000 сўмлик шифер маҳсулотларини олиб, олинган маҳсулотларини пулларини бермасдан ўзлаштириб кетган.
Бундан ташқари, М.А ўзининг юқоридаги жиноий ҳаракатларини қасддан такроран давом эттириб, 2023 йил 30 июль куни ўзига таниш бўлган Б.Нуралиев (исм-фамилияси ўзгартирилган)ни 10.000 АҚШ долларини алдаб олиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Суд ҳукми билан М.Ага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Апелляция инстанциясининг ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси М.Маликов