O`zbekiston

Ўзбекистон ўз демократик тараққиёт йўлига эга

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан “Демократик жараёнларни янада такомиллаштириш: замонавий ёндашувлар ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.

Маҳаллий мутахассилар ҳамда Буюк Британия, Канада, Озарбайжон, Миср, Покистон, Россия каби давлатлардан халқаро даражадаги экспертлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар билан бир қаторда халқаро тажрибанинг аҳамиятли жиҳатлари таҳлил қилинди.

Хусусан, сўнгги 7-8 йил давомида юртимизда чуқур демократик ислоҳотлар ортга қайтмас одимлар билан илдамлаётгани, инсон манфаатлари устувор бўлган Янги Ўзбекистонни бунёд этишдаги инсонпарварлик сиёсати, ижтимоий давлатчиликка асосланган конституциявий ислоҳотлар, гендер тенглик, аёллар ва болалар ҳуқуқлари кафолатини таъминлаш ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ҳаракатлар ва уларнинг натижалари эътироф этилди.

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button