Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ” Ўзбекистон Республикасининг президентининг фармони
Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ҳуқуқий ва институционал асослари такомиллаштирилиб, жамиятда коррупция иллатига нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Жумладан, давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмлари кенг жорий этилиб, уларнинг фаолиятида очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик олдида ҳисобдорликни ошириш бўйича тизимли чоралар кўрилди.
Шу билан бирга, аҳоли ва давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга «ҳалоллик вакцинаси»ни сингдириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш тизимини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янги босқичга олиб чиқиш зарурати юзага келмоқда.
“Ўзбекистон — 2030” стратегиясига мувофиқ аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириб боришнинг кенг қамровли тизимини жорий этиш мақсадида:
аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ёш авлод онгига ҳалоллик қадриятларини сингдириш;
коррупцияга қарши курашишга масъул ҳамда коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган давлат хизмати лавозимларидаги ходимларнинг билим, кўникма ва малакаларини доимий равишда ошириб бориш;
давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини баҳолаш ва сертификатлаш ҳамда сертификат олган давлат хизматчиларининг реестрини юритиш;
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги миллий ва хорижий тажриба, илмий, услубий ва амалий ишланмалар, эришилган ютуқлар бўйича электрон маълумотлар базасини юритиш;
коррупцияга қарши курашишнинг долзарб муаммолари юзасидан илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини, шу жумладан, миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш.
Академия томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида эришилган ютуқлар, миллий ва хорижий тажриба, илмий, услубий ва амалий ишланмалар ҳамда илмий-тадқиқот ишлари бўйича электрон маълумотлар базасини муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда юритиш тартиби жорий этилиш.
Агентлик ва Академия соҳадаги илмий тадқиқотларни мақсадли ва сифатли амалга ошириш, натижаларини оммалаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига мунтазам равишда таклифлар киритиб бориш тўғрисида таъкидлаб ўтилган.
Жиноят ишлари бўйича
Шўрчи туман судининг раиси Т.Абдираимов