Тайинлов
Урунов Баҳодир Ибатович – Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғи билан Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Б. Урунов 1974 йилда Шўрчи туманида туғилган. 1997 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – кимё.
Меҳнат фаолияти давомида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида бошлиқ ўринбосари, бошқарма бошлиғи ҳамда Табиат ресурслари вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш ва ички аудит бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш, комплаенс ва ички аудит бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.