Bu qiziq

ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИ УЧУН ЖАЗО

Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.
Фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ушбу жиноятни содир этган шахс:

БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шунингдек, фирибгарликнинг миқдори, такрорийлиги, содир этган шахслар, содир этиш воситасидан келиб чиқиб жавобгарлик чораси оғирлашиши мумкин.

Фирибгарлик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса:

БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима;

3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ёки ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача  миқдорда жарима;

2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса:

БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима;

8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг раиси                                              Т.Абдираимов

Related Articles

Back to top button