Ўзбекистон

Саккиз йил аввал ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти йўлга қўйилган эди

Бу тизим йиллар давомида йиғилиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиб, вазиятни ўнглаш учун барча кучларни сафарбар этишга кўмаклашди.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда ҳудудлар салоҳияти бир неча карра ошди. Лекин кейинги пайтда прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторни баҳона қилиб, соҳасидаги ишларни сусайтириб юборгани танқид қилинди.

Ҳар бир маҳаллага профилактика инспектори бириктирилди. Лекин туман ички ишлар бўлимларининг янги тизимда ишлаши кузатилмаётгани, профилактика инспектори фаолиятига баҳо берилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Баъзи ички ишлар бошқармалари ва бўлимлари раҳбарияти оғир маҳаллалар билан тизимли шуғулланмаётгани, уларнинг профессионаллиги ва меҳнатга садоқати сезилмаётгани қайд этилди.

“102” хизмати орқали келиб тушган жиноят ҳақидаги хабарларни автоматик тарзда рўйхатга олиш, яъни, ҳар бир мурожаатни “рақамли изи” қоладиган тизим яратилгани ўз натижасини берди.

Лекин, айрим туман ва шаҳар ички ишлар раҳбарлари статистикани яхшилаш учун жиноятни яшираётгани, рўйхатга олишни ойлаб чўзиб юргани қайд этилди.

Янги ички ишлар вазирига ҳар бир маҳалладаги профилактика масканларини кузатув камераси ва ҳар бир инспекторни “боди камера” билан таъминлаб, ҳуқуқбузарликларни рўйхатга олиш бўйича янги платформани ишга тушириш топширилди.

Жиноятларни ҳисобга олиш тизимини тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди.

Прокурорлар тергов устидан назоратни сусайтириб юборгани кўрсатиб ўтилди. Жумладан, судлар томонидан 637 та жиноят иши камчиликлари учун терговга қайтарилган.

Бош прокуратура тергов сифатини ошириш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича янада қаттиқ ишлаши кераклиги қайд этилди.

Бош прокуратура ҳам, ички ишлар вазирлиги ҳам уйғониши, янгича ишлаб, бир-бирини тийиб туриши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Солиқ идоралари ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилгани билан тушумлар кескин ошмагани қайд этилди.

Масалан, минглаб корхона ҳисоботларида бирорта ҳам ходим йўқ деб кўрсатган бўлса, яна минглаб корхона 2 ёки 1 нафар ишчи кўрсатмоқда. Бу солиқ идоралари яширин иқтисодиёт билан суст ишлаётганидан далолатлиги кўрсатиб ўтилди.

Инсофли тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи 7 кун ичида қайтариб берилиши белгиланган. Бироқ, солиқ раҳбарлари тадбиркорларнинг 487 миллиард сўмлик 2,5 мингга яқин мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаган.

«Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди»,
— деди Президент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

Камбағаллик, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик бўйича ислоҳотлар ҳар бир инсонга етиб борадиган иш ташкил этилмоқда. Энди бу иш услуби туман ва маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича ҳам жорий қилинади.

“Нима учун буни айтяпман? Чунки, жиноятчилик жилови маҳкам бўлган, хавфсиз жойга инвестор кўпроқ маблағ киритади, одамларимизнинг ишончи янада ортади”,
— деди Президент.

изимли равишда жиноятчиликка қарши курашиш ҳафталикларини ўтказиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

Парламентдаги масъул қўмиталар маҳаллагача тушиб, ҳар бир жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини аниқлаб, туман, вилоят прокурорлари ва ички ишлар бошлиқларини олдига аниқ вазифа қўйса, бу борада яхши тажриба бўлиши қайд этилди.

Бош прокурор ва ички ишлар вазирига ҳар чоракда Миллий кенгаш олдида, вилоят, туман прокурорлари ва ички ишлар бошлиқлари эса ҳар ойда ҳудудий кенгашларда ҳисобот беради ва жамоатчиликка мурожаат билан чиқади.

“Мурожаат деганда, умумий гаплар керак эмас. Бунда ҳар бир соҳа ва жиноятчилик тури бўйича олдини олиш, омилларини бартараф этиш борасида аниқ қиладиган ишларини айтиши керак”,
— деди Президент.

Миллий кенгаш ҳар ойда туман ва шаҳарга тушиб, ўз йиғилишини бевосита ички ишлар бўлимларида ўтказиши мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Related Articles

Back to top button