Hodisalar

Жиноят оқибатида етқазилган маънавий зарар суднинг ҳал қилув қарори билан ундириб берилди

Инсон шаъни–бу инсоннинг бошқа одамлар олдида ўз аҳамиятини англаши ёки инсоннинг маънавий обрўсидир!

Даъвогар Т.У.А. судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар И.Н.А. томонидан содир этилган жинояти оқибатида етказилган зарар сифатида суддан 200.000.000 сўм маънавий зарарни жавобгардан ундириб беришни сўраган.

Жавобгар И.Н.А.га суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига етиб келмади ва келмаслик сабабларини судга маълум қилмади. Шунга кўра суд, унинг қисмини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси талаблари асосида кўриб чиқишни лозим деб топган.

Аниқланишича, И.Н.А. жамоат жойи ҳисобланган умумий ўрта таълим мактаби биноси ҳудудида атрофда мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари борлигини, ўқувчиларга айни дарс соатлари ўталаётган вақтда жамоат тартибини бузаётганлигини англаган ҳолда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан мактаб директори ТУА билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида унинг бўйин қисмига қасддан уриб, унга “енгил” тан жароҳати етказган.

Жиноят ишлари бўйича судининг ҳукми билан ИНА Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси, 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида 6.750.000 сўм жарима жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича вилоят судлов ҳайъати апеллция инстанциясининг ажрими билан мазкур суднинг ҳукми ўзгартирилган ва И.Н.А.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўлланилиб, тайинланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида 6.750.000 сўм жарима жазоси бекор қилиниб, И.Н.А.га Ўзбекистон Республикаси   ЖК 277-моддасининг 1-қисми билан Ўзбекитсон Республикаси ЖКнинг 70-моддасига асосан жазо тайинламасдан қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1021-моддаси 1-қисмига кўра, маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади.

Жиноят оқибатида етказилган тан жароҳатлари натижасида ТУАмаънавий азобланиб, руҳий қийналган бўлиб, бу ҳолатлар жавобгарларнинг бевосита айби билан содир этилган.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1022-моддаси 2-қисмида, маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланиши белгиланган.

Шу боис суд томонидан, жавобгар И.Н.А.дан солидар тартибда даъвогар Т.У.А. нинг фойдасига 20.000.000 сўм маънавий зарар,660.000 сўм давлат божи ва почта харажатлари учун тўланган 33.000 сўм, жами 20.693.000 сўм ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Бундан ташқари суднинг мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар И.Н.А. томонидан берилган кассация шикоятида биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмасдан ва уларга ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолда бир томонлама кўрилиб, ҳал қилув қарори чиқарилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқариш сўралган.

Биринчи инстанция суди судда аниқланган иш ҳолатлари ва юқоридаги қонун талабларига асосланган ҳолда асосли хулосага келганлигини инобатга олиниб, даъвогар Т.У.А. нинг жавобгар И.Н.А.га нисбатан “Жиноят натижасида етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақида”ги даъво аризаси юзасидан чиқарилган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, берилган кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин

Фуқаронинг шахси шу даражада “юксак” ҳисобланганки, бу шахсга етказилган маънавий зарарни  пул  билан баҳолаш асло мумкин эмаслиги билан асослашга ҳаракат қилиб келинган ҳисобланади.

Инсон шаъни–бу инсоннинг бошқа одамлар олдида ўз аҳамиятини англаши ёки инсоннинг маънавий обрўсидир. Инсон қадр-қиммати–бу шахснинг ўзини ўзи ҳурмат қилиши, жамият аъзоси сифатида ўз мавқеи ва аҳамиятини англашидир.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳеч бир шахс қийноққа солиниши ва бошқа ғайриинсоний таъсирларга дучор этилиши мумкин эмаслигини Конституциядатақиқланган.

Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро судининг судьяси                                Қ.Туранов

Related Articles

Back to top button