O`zbekiston

Кимлар мол-мулк солиғидан озод қилинади?

1) Пенсионерлар
2) 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан, юқоридаги тоифага кирувчи шахслар мулкида бўлган мол-мулк солиғидан ОЛТМИШ КВАДРАТ МЕТР доирасида солиқ солишдан озод қилинган.

Мазкур шахслар ушбу ҳуқуқларидан пенсия гувоҳномаси, 1-2 гуруҳ ногиронлари эса ногиронлик гувоҳномасини ўзи яшаб келаётган ҳудуддаги солиқ органига шахсан тақдим этиш йўли билан фойдаланишлари мумкин. Имконингиз бўлса ушбу маълумотни шундай тоифадаги инсонларга хам юборинг. Имтиёз мавжудми ундан фойдаланиш ҳам керак. Катта эхтимол билан 80 фоиз шу тоифадаги шахслар бундай ҳуқуқи борлигини билишмаса хам эхтимол.

Шу ўринда алоҳида такидлаган бўлардимки, агар Сиз тегишли гувоҳномангизни солиқ органига тақдим қилмасангиз индамай мол-мулк солиғини тўлаб юраверасиз бирор киши сизга эй оғайни сизни шундай ҳуқуқингиз бор демайди.

Ха айтганча, юқоридаги икки тоифадаги шахслар каби имтиёздан яна бир тоифадаги оилалар фойдаланишлари мумкин у хам бўлса;

3) ўн ва ундан ортиқ боласи бор оилалар (Маҳалладан болалари борлигини тасдиқлайдиган маълумотни солиқ органига тақдим қилган ҳолда)

Related Articles

Back to top button