Йил сарҳисоби: Қишлоқ хўжалиги соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилди
Туманимизда 2023-йил якунларига кўра картошкадан 215, сабзавотдан 355, полиз маҳсулотларидан 250 центнер ва дуккакли экинлардан 20 центнер ўртача ҳосил олинишига эришилди.
Шунингдек, пахтачиликда ўртача ҳосилдорлик 41, ғаллачиликда 74 центнерни ташкил этиб, 2023-йилда пахтадан 21084 тонна, ғалладан 55393 тонна ҳосил йиғиштириб олинди.
2023-йилда йирик шохли қорамоллар бош сони 93532 бошга (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102%)га оширилди.
Шу жумладан сигирлар фермер хўжаликларда 2543 бош (104.%), деҳқон хўжаликларда 25488 бош (102%), қишлоқ хўжалиги корхоналарида 316 бош (115%) га оширилди.
Қўй ва эчкилар фермер хўжаликларда 51837 бош (105%), деҳқон хўжаликларда 127080 бош (100.%), қишлок хўжалиги корхоналарда 1956 бош (115%) га оширилди.
Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати