Kasbim-faxrim

ТЎРТ ВА ИККИ ЁШЛИ БОЛАЛАР ДЕНОВ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ВАКИЛЛАРИ ВА «ДАШТИЧИНОР» МАҲАЛЛАСИ ФАОЛИ АРАЛАШУВИ БИЛАН ОНАСИГА ОЛИБ БЕРИЛДИ

Ўхшаш фото

Денов тумани «Дашти чинор» маҳаллсида яшовчи  С.Ёқубова мурожаат этиб мурожаатида унинг она парваришига муҳтож фарзандлари 17.07.2019 йилда туғилган ўғли ва 31.05.2021 йилда туғилган қизини собиқ эри Қумқўрғон тумани «Пастхам» маҳалласида яшовчи З.Я. олиб қўйганлигини баён қилди.

Биз шу масалада Денов тумани хотин-қизлар қўмитасига мурожаат, этиб вояга етмаган болаларни онасига олиб берилишида ёрдам берилишини илтимос қилдик.

Денов тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Ҳ.Лутфуллаева ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари О.Ч.Каримоваларнинг раҳбарлигида Денов тумани «Даштичинор» МФЙ оилавий қадриятлар комиссияси маҳалла хотин-қизлар фаоли Л.Т.Саидова иштирокида мурожаат муаллифи С.Ёқубова билан вояга етмаган болалар яшаб турган Қумқўрғон тумани «Пастхам» маҳалласига бориб, она парваришига муҳтож болалар она С.Ёқубовага олиб берилди.

4 ёшли ўғли ва 2 ёшли қизи бағрига қайтганидан она кўзларида қувонч ёшлари билан Денов тумани ҳокимлиги ва  «Дашичинор» МФЙ фаолига ташаккурлар айтди.

Болалар онаси билан Денов тумани «Даштичинор» маҳалласига қайтишди.

-Вояга етмаган болаларни алимент тўлашдан қутулиш мақсадида ажратиб уларни алоҳида сақлаш ачинарли ҳол албатта, С.Ёқубова ўша заҳоти бизга мурожаат қилганида биз бу ҳолатга чек қўярдик, афсуски аёлларимиз ҳалиям ўз ҳуқуқларини билмаганликлари сабабли ҳаётда турли муаммоларга дуч келмоқда. Улар тегишли тартибда мурожаат қилмасдан дуч келган муаммоларини ўзлари ҳал қилишга уриниб, оқибатда бошқа муаммоларга дуч келишмоқда.

Президентимиз 8-март-Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирида «Хотин-қизлар ва оила масаласи – бу нафақат бугунги кунимиз, балки эртанги келажагимизни ҳам белгилаб берадиган ҳал қилувчи омилдир. Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли, хонадонларимиз фариштаси бўлган аёлларга битта яхшилик қилсак, ҳеч шубҳасиз, бу ўнта яхшилик бўлиб қайтади», – дея таъкидлади.

Ундан ташқари, Президентимиз маиший зўровонликка қарши кураш бўйича бир қанча қонун ҳужжатларини имзоладилар. Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш давлат сиёсатида долзарб масалага айланди, бу ҳаётимизда ўз самарасини бермоқда,-деди биз бидан суҳбатда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Озода Чориевна Каримова.

Биз таҳририятимиз номидан Денов тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Ҳ.Лутфуллаева ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари О.Ч.Каримова, ҳамда Денов тумани «Даштичинор» МФЙ оилавий қадриятлар комиссияси маҳалла хотин-қизлар фаоли Л.Т.Саидоваларга болаларни онасига қайтаришда жонбозлик кўрсатганлари учун ташаккур билдирамиз.

Н.Шарипов

Related Articles

Back to top button