O`zbekiston

«Ўзбекистон — 2030» стратегияси қабул қилинди-унда нималар назарда тутилган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида»ги ПФ-158-сон Фармонига мувофиқ, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 300-сонли қарори қабул қилинди.

Фармонга кўра, “Ўзбекистон-2030” стратегияси 5-та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат.

Унга кўра

— ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;

-барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;

-сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

-қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;

-«хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш чора тадбирлари белгиланган.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш амалиёти йўлга қўйилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ҳосилни суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизи миқдорида субсидия бериш тартиби жорий этилади;

«Изланиш ва ривожланиш» (R&D) марказлари учун улар ташкил этилган кундан бошлаб 3 йил муддатга мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган сумма миқдорининг 1 фоизини тўлаш, уларнинг ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида ҳисоблаш тартиби жорий этилади;

давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар томонидан ҳар йили амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари қийматининг камида 5 фоизини облигациялар чиқариш орқали молиялаштириш тартиби жорий этилиши йўлга қўйилади.

жисмоний ва юридик шахсларга қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш тизими хорижий туристларга — Ўзбекистон халқаро аэропортларида Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинган ва «Tax free» тизими бўйича расмийлаштирилган маҳсулотлар учун;

тур-операторларга — хорижий контрагентлар билан шартномалар доирасида кўрсатилган экспорт хизматлари учун ҳисобидан кенгайтирилади.

Мухтасар қилиб айтганда, стратегияда илгари сурилган долзарб вазифалар ва уларнинг ижроси ҳар биримизни қайси соҳада фаолият олиб боришимиздан қатъий назар жамиятимиз, ҳусусан мамлакатимизнинг ривожига унинг шундан кейинги истиқболли вазифалари ижросини таъминлашга самарали таъсир кўрсатишга даъват этади. 

 

Термиз туманлараро маъмурий суди судьяси

Бобомуратова Нилуфар

 

Related Articles

Back to top button