O`zbekiston

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

2023 йил олти ойида текширишлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга камайган.

Яъни, тадбиркорлар тўғри ишлаш “сояда ишлашдан” афзал эканини тушуниб етмоқда. Шунинг учун ҳам солиқ ҳисоботларини топшириш ва камерал текшириш натижалари бўйича молиявий жарималар қўллаш бекор қилинди.

Умуман, ўтган бир йилда кичик тадбиркорлар сони 40 мингтага кўпайди, ўрта тадбиркорлар сони 2 мингтага ошиб, 10 мингга етди. Йирик корхоналар сони эса бир йилда 400 тага кўпайиб, 1,5 мингта бўлди.

Берилган енгилликлардан фойдаланиб, бир йилда 155 та корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллион доллардан ошди.

Киритилган йиллик хорижий сармоялар ҳажми эса илк бор 10 миллиард долларга етди.

Бўлиб ўтган очиқ мулоқотлардан кейин сўнгги икки йилда корхоналаримиз томонидан 25 миллиард долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди ва аввал импорт қилинган 10 миллиард долларлик маҳсулотни ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Жорий йилги мулоқот арафасида тадбиркорлардан 6 мингга яқин мурожаат келиб тушди.

Улар кўтарган асосий масалалар – кредит ва молиявий ёрдамни кенгайтириш (жами мурожаатларнинг 26 фоизи), бизнесни жой ва инфратузилма билан таъминлаш (21 фоиз), солиқ тизимини соддалаштириш (10 фоиз), текширишлар ва ортиқча бюрократияни кескин қисқартириш (8 фоиз) билан боғлиқ.

Олдинги очиқ мулоқотларга тайёргарлик давомида кўтарилган масалаларнинг 80 фоизи индивидуал хусусиятга эга бўлиб, кўплари жойида ҳал қилинган эди. Бу сафар 70 фоиз тадбиркорлар тизимли муаммоларни ечимлари билан таклиф қилишмоқда.

Тадбиркорларимиз фақат ўзига эмас, бутун соҳага наф келтирадиган масалаларни кўтараётгани қувонарли, деди давлатимиз раҳбари ва очиқ мулоқот натижалари бўйича қабул қилинадиган қарорларда буларнинг барчаси инобатга олинишини таъкидлади.

Related Articles

Back to top button