Кимлар тест синови учун тўловни амалга оширмаслигини биласизми?
Маълумки, абитуриентлар тест синовида иштирок етиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўловни амалга оширади.
Бунда қуйидаги абитурийентлардан тўлов ундирилмайди:
Президентнинг 2019-йил 14-майдаги ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ:
Тест синовлари ташкил етилаётган йилда таълим муассасаларини тугатган абитурийентлар (мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари битирувчилари);
Ногиронлиги бўлган шахслар;
Тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар (“Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари).
Президентнинг 2022-йил 20-апрелдаги ПФ-113-сон Фармонига мувофиқ:
Ижтимоий ҳимоя ягона рейестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар.
Тўловни амалга оширмайдиган абитурийентлар учун инвойс шакллантирилмайди ва қайд варақасининг қуйи қисмида нима учун тўловдан озод етилгани тўғрисида маълумот кўрсатилади.